Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трампларнинг илк музокаралари якунланди.
Унинг якунига кўра, АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзодини илгари сурган Ҳиллари Клинтон рақиби республикачилар партияси вакили Дональд Трамп устидан ғалаба қозонган. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.
Нью-Йоркдаги Хофстра университетида бўлган ушбу музокара 90 дақиқа давом этди. Якунда Клинтон 62 фоиз, Трамп эса 27 фоиз овоз тўплади.
Кўрсатув бошловчисининг айтишича, муҳокамада иштирок этган томошабинларнинг 41 фоизи демократлар партиясига, республикачилар партиясига эса 26 фоиз овоз беришган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига сайлов жорий йилнинг 8 ноябрь куни ўтказилади.