...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Кенгаши ваъдасининг устидан чиқадими?


11:49, 27.09.2016 Олам
 2 516

Евроиттифоқ Туркиядаги қочоқларга иқтисодий ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Евроиттифоқ Туркиядаги Сурия қочоқларига ҳар ой 30 евродан иқтисодий ёрдам кўрсатмоқчи. Бу ҳақда “Die Welt” нашри хабар берди.
 
30 евро 100 турк лирасига тенг.
 
Қочоқлар пулни банк карточкаларида олишади. Ушбу лойиҳани Туркия  “Қизил ярим ой” жамияти ва БМТнинг Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури Туркия ҳукумати ҳамкорлигида амалга оширади.
 
Ёрдам пули берилиши октябрь ойидан бошланади. Евроиттифоқ бу лойиҳага жами 350 миллион евро маблағ ажратган.
 
Гуманитар ёрдам бўйича еврокомиссар Христос Стилиандиснинг сўзларига кўра, ойлик ёрдам пули тўланиши қочоқлар ҳаётининг меъёрлашишига озгина бўлсада кўмаклашади. Бу лойиҳа “мисли кўрилмаган инқирозга мисли кўрилмаган жавоб”, дея номланган.
 
2016 йил март ойида Европа Кенгаши ва Туркия инқирозни ҳал қилиш принциплари борасида келишув имзолаган эди. Келишувга кўра, Грецияга ноқонуний ўтган мигрантлар Туркияга қайтарилган ва унга сарфланадиган ҳаражатларни Европа Кенгаши ўз зиммасига олганди.
 
Шунингдек, Евроиттифоқ Анқарага 3 миллиард евро ажратиши ҳамда тарафлар Туркиянинг Европа Кенгаши таркибига қўшилишини муҳокама қилиши лозим.
 
Июль ойида президент Ражаб Тойиб Эрдўған Евроиттифоқ раҳбарларини келишувга носамимий муносабат билдиришда айблаган эди.
 
Президент Суриялик 3 миллион қочоққа Туркия 12 миллиард сарфлаганини айтди. Шу кунгача Анқара келишувдаги 3 миллиард евро пулдан 1-2 миллион евро олди холос, дейди Эрдўған.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Европа Кенгаши Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия қочоқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!