...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионининг жасади топилди...


15:14, 22.11.2017 Спорт
 6 668

Спиртли ичимлик таъсирида йигитлар ўзаро тортишиб қолишган ва бунинг натижасида спортчи ҳаётдан кўз юмган.

Россиянинг Якутск шаҳрида кикибоксинг бўйича 3 карра жаҳон чемпионининг жасади топилди.
 
“Lenta” ахборот манбаининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 22 ноябрь куни Вилюй ўрмонидан топилган жасад қотиллик натижасида шу ерга келиб қолган, деган тахмин илгари сурилган.
 
Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионини ўлдиришда гумон қилинган шахс бугун, 22 ноябрь куни қўлга олинди. У Якутскда истиқомат қиладиган 36 ёшли спортчи эканлиги маълум қилинмоқда.
 
2017 йилнинг 6 ноябрь куни Иннокентий Макаров ва гумондор шахс бир хонадонда бўлиб, спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Спиртли ичимлик таъсирида йигитлар ўзаро тортишиб қолишган ва бунинг натижасида Макаров ҳаётдан кўз юмган.
 
Россия тергов қўмитаси 17 ноябрь куни бу мудҳиш воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган эди.
 
Марҳум спортчининг яқинлари 17 ноябрь куни Иннокентий йўқолиб қолганлиги борасида хабар беришган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Иннокентий Макаров Спиртли ичимлик Жасад Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!