Жанубий ҳудудларда ҳарорат 22 даражагача кўтарилади.
Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, эртага, 23 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил қилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 18–20 даража, кечаси 4–6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 18 даражагача кўтарилади. Нукус шаҳрида кечаси 2–7 даража, Урганч шаҳрида эса 3–8 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи 15–20 даража, кечаси 2–7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 17–22 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида эса ҳарорат кундузи 18 даражагача, кечаси 5 даражагача кўтарилади.

Дурдона Расулова