...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДРга қарши “энг йирик санкциялар пакети”


16:36, 23.02.2018 Олам
 3 107

АҚШ Шимолий Кореяга янги санкциялар жорий этиш ниятида.

Қўшма Штатлар ядровий қуроллар дастури сабабли КХДРга босимни кучайтириш учун янги йирик санкциялар “пакетини” эълон қилмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Жанубий Корея эса Шимол расмийлари билан янада кенг музокараларни бошламоқчи.
 
“Қаттиқ” санкциялар Жанубий ва Шимолий Корея президентлари Ким Чен Ин ва Мун Чже Ин ўртасидаги режалаштирилаётган олий даражадаги саммитга салбий таъсир қилиши мумкин.
 
АҚШ маъмуриятидаги номи аноним қолган мансабдор шахс, қабул қилиниши кутилаётган санкцияларнинг тафсилотларини айтмаган. Аммо унинг “энг катта санкциялар пакети” бўлишини маълум қилган.
 
Икки ҳафта аввал АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Токиога ташрифи вақтида Оқ уйнинг шундай нияти борлигига шаъма қилганди.
 
Ўтган йил давомида КХДР 10 та ракета синовини амалга оширди. Шулардан энг йиригини БМТ санкциялари арафасида синовдан ўтказди.
 
Таъкидлаш жоизки ҳозирча икки корейс давлатининг ўзаро муносабатлари “илиқлашган”.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ КХДР Жанубий Корея Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!