...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР: “АҚШ Корея ярим оролидаги тинчликни барбод қилади”


13:46, 24.12.2017 Олам
 3 872

АҚШ томонидан ишлаб чиқилган резолюцияда Шимолий Кореядан озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат металлари, электр қурилмалари ва транспорт воситаларининг экспортига тақиқлар кўзда тутилган.

Корея ярим оролидаги зиддият сайтимизда мунтазам равишда ёритиб борилмоқда.
 
Расмий Пхенян охирги марта ракета синовлари ўтказганидан кейин, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 22 декабрдаги йиғилишида Шимолий Кореяга нисбатан жорий қилинган санкцияларни янада кучайтириш тўғрисида резолюция қабул қилинган эди.
 
Бу резолюция АҚШ томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжатда Шимолий Кореядан озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат металлари, электр қурилмалари ва транспорт воситаларининг экспортига тақиқлар кўзда тутилган.      
 
Шимолий Кореянинг Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу янги резолюциясини “уруш ҳаракати”, деб баҳолаган.  
 
КХДР Ташқи ишлари вазирлигининг хабарида, “АҚШ ва унинг бир тўда хушомадгўйлари томонидан тўқиб чиқарилган санкциялар резолюциясини республикамиз суверенитетини поймол қиладиган қўпол аралашув, Корея ярим ороли ҳамда минтақадаги хавфсизлик ва тинчликни барбод қилишга йўналтирилган уруш ҳаракати сифатида бутунлай рад қиламиз”, дейилган.
 
Шунингдек, КХДР нинг мудофаа қобилиятини ядровий кучлар билан янада мустаҳкамлашларини билдиришган. 
Обил Сафаров

Теглар:КХДР АҚШ БМТ Корея ярим ороли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!