...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР ва Жанубий Корея раҳбарлари энди янада “яқин”


16:55, 20.04.2018 Олам
 2 869

Ким Чен Ин билан суҳбат учун телефон Мун Чже Иннинг столига ўрнатилган.

Тарихда илк бор Корея Республикаси ва КХДР давлат раҳбарлари ўртасида бевосита телефон алоқасини ўрнатилди. Бу ҳақда “Рёнхап” агентлиги хабар бермоқда.
 
Телефон линияси Мун Чже Ин резиденцияси Кўк уй билан Шимолий Корея Давлат кенгаши марказий офисини боғлайди.
 
Хабарда айтилишича, ҳар икки тараф ҳам телефон алоқасини текшириб кўрган. Ким Чен Ин билан суҳбат учун телефон Мун Чже Иннинг столига ўрнатилган.
 
Кўк уйнинг маълум қилишича, икки давлат раҳбарлари кейинги ҳафта бўлиб ўтадиган учрашувдан олдин телефон орқали мулоқот ўтказади.
 
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Жанубий ва Шимолий Корея Президентлари учрашуви ўтказилиши ҳақида хабар қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!