Олимпиада икки халқни яқинлаштирмоқда.
Олдинроқ, Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида навбатдаги қишки олимпиада ўйинларига старт берилгани ҳақида хабар бергани эдик.
КХДР раҳбари Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чже Инни “қисқа вақт ичида” Пхеньянга ташриф буюришга таклиф этди, бу таклифни Қишки олимпиада ўйинлари очилиш маросимига ташриф буюрган Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея президенти билан учрашувида етказган. Бу ҳақда “Yonhapnews” хабар берди.
Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхёнчхандаги олимпиада очилиш маросимига келган КХДР делегацияси таркибига киради.
У 10 февраль тонгида делегациянинг бошқа юқори лавозимли аъзолар билан бирга президент саройига ташриф буюрган ва Жанубий Корея президенти уюштирган тушликда қатнашган.
Агентлик хабар беришича, таклиф оғзаки бўлган. Шунга қарамай, бундай таклифнинг ўзи ҳам икки мамлакат ўртасида муносабатлар илиқлашувига олиб келиши кутилмоқда.

Қобилжон Раҳимжонов