...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР ракеталари сабаб бункерлар нархи ошмоқда


14:59, 10.08.2017 Олам
 2 755

Пхенян ва Вашингтон ўртасидаги муносабатнинг ёмонлашуви оқибатида савдоларда 90 фоизлик ўсиш кузатилди.

Американинг ерости бункерлари қуришга ихтисослашган “Rising S” компанияси маълумотига кўра, сўнгги икки ҳафта давомида Пхенян ва Вашингтон ўртасидаги муносабатнинг ёмонлашуви оқибатида савдоларда 90 фоизлик ўсиш кузатилгани хабар қилинмоқда.
 
Компания менежери Гари Линчнинг фикрича, бункерларга талаб асосан Японияда ошган. Бунга сабаб икки давлат ўртасидаги зиддиятли вазиятдан одамлар саросимада эканини айтиб ўтган.
 
КХДР томонидан қитъалараро баллистик ракеталар синови ҳақидаги хабар тарқатилганидан кейин бункерларга талаб АҚШда ҳам ошган.
 
Маълумот учун, компания сайтида бункерлар турлари акс этган каталог мавжуд бўлиб, мини-бункерлардан тортиб 8га 12 метр ҳажмдагиларини ҳам кўриш мумкин.
 
Компания бункерлари нархи 39.5 минг АҚШ долларидан бошланиши маълум қилинди.
 
Аввалроқ, КХДР раҳбари АҚШнинг Гуам оролидаги Андерсон ҳарбий базаси ҳудудига яқин ва ўрта узоқликка учириладиган ракеталар билан зарба бериши мумкинлигини айтиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:КХДР АҚШ Ракета Бункер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!