Хабарларга кўра, Ҳиндистон йўловчи поездида топилган бомба ёнида хат ҳам бўлган.
Поезднинг икки вагонидаги йўловчилар эвакуация қилинди. Станцияга етиб келган полициячилар шубҳали буюм бомба эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда “NDTV” телеканали хабар бермоқда.
Шундан сўнг, воқеа жойига махсус хизматчилар чақирилди ва улар бомбани поезддан олиб чиқиб, зарарсизлантиришга муваффақ бўлишди.
Хабарларга кўра, бомба ёнида хат ҳам бўлган. Унда “Лашкар-и-Таиб” террорчилик гуруҳи жангариси бўлган Абу Дужананинг ўлими учун ўч олиш борасидаги таҳдид битилган эди.
Маълумот учун: Абу Дужана 1 август куни Жамма ва Кашмирда ўтказилган махсус операция чоғида йўқ қилинган эди.