...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР элчисини қувиш навбати Италияга етиб келди...


10:06, 02.10.2017 Олам
 2 082

Италия Пхеньяндаги ядро синовларни қоралайди ва ундан ракета синовлари ҳамда ядровий дастурларини дарҳол тўхтатишни талаб қилмоқда.

Шимолий Кореянинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси мамлакатни тарк этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Италия Ташқи ишлар вазири Анджелино Альфано “КХДРнинг Римдаги элчисини аккредитация қилиш тартибини бекор қилиш тўғрисида жиддий қарор қабул қилдик. У Италияни зудлик билан тарк этиши керак”, деб таъкидлаган.
 
Шунингдек, Италия Пхеньяндаги ядро синовларни анъанавий тарзда қоралайди ва ундан ракета синовлари ҳамда ядровий дастурларини дарҳол тўхтатишни талаб қилади, деб қўшимча қилган вазир.
 
Италия ташқи ишлар вазири, шунингдек, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Пхеньян билан музокаралар олиб бориш имкониятларини ўрганаётгани ҳақидаги сўнгги баёнотларини "рағбатлантирувчи" деб атаган.
 
Эслатиб ўтамиз, бунгача МексикаПеру, ва Испания ҳукумати ҳам юқоридаги важлар сабаб КХДРнинг ўз мамлакатидаги элчиларини персона нон-грата деб эълон қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Испания Шимолий Корея Элчи Ядровий қуролланиш дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!