...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР АҚШни эҳтиёткорликка чақирмоқда


14:39, 10.12.2017 Олам
 4 428

Шимолий Корея матбуоти КХДР га оид “АҚШ раҳбариятининг юкларни денгизда ташиш ҳуқуқини тақиқлаш тўғрисидаги баёноти”ни кескин танқид остига олди.

Корея ярим оролидаги сиёсий вазият таранглигича қолаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шимолий Корея матбуоти КХДР га оид “АҚШ раҳбариятининг юкларни денгизда ташиш ҳуқуқини тақиқлаш тўғрисидаги баёноти”ни кескин танқид остига олди. Агар, АҚШ ҳарбийлари томонидан бундай қамал амалга оширилса, “урушнинг эълон қилиниши”, сифатида баҳоланиши тўғрисида баёнот берган, деб хабар беради РИА “Новости” агентлиги.
 
Шимолий Кореянинг “Нодон синмун” газетасидан “АҚШ ҳукумати вакиллари, Жумладан, давлат департаменти котиби Тиллерсон, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Макмастер, АҚШнинг БМТ даги доимий вакиласи Хейли ва бошқа дипломатлар денгиз қамали тўғрисида гапиришмоқда.
 
АҚШ КХДР га нисбатан жорий этган санкциялар босими билан ўз мақсадига эриша олмагач, ўзимизни ҳимоя қилишга мўлжалланган ядровий қуролларимиздан келаётган “глобал таҳдид” тўғрисида янада баландроқ гапира бошлашди ва бутун халқаро жамоатчиликни бизнинг иқтисодиётни қамал қилишга чақирмоқда”, деб иқтибос келтирган.
 
Мақола муаллифининг фикрига кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўз олдига қўйган энг муҳим вазифаларидан бири, “КХДРга қарши қўлланаётган халқаро санкцияларни энг юқори даражага кўтаришдир”.
 
Шунингдек, мақолада “АҚШ ва унинг издошлари денгиз қамалининг ҳалокатли оқибатларини эҳтиёткорлик билан баҳолаши кераклиги”, таъкидланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Шимолий Корея АҚШ Денгиз қамали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!