...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвилининг онаси хавотир олаётганини билдирди


14:29, 10.12.2017 Олам
 3 072

Саакашвилининг онаси Гиули Аласания ўз ўғлининг ҳибсга олингани бўйича изоҳ берди.

Аввалроқ, асли келиб чиқиши Грузиялик бўлган, ҳозирда Украинада яшаётган Саакашвилининг қамоққа олингани тўғрисида хабар берган эдик.
 
Саакашвилининг онаси Гиули Аласания, ўз ўғлининг ҳибсга олингани бўйича изоҳ берар экан, “Унинг қамоққа олиниши, қонунга мутлақо зиддир”, деган. Шунингдек, агар зарурат бўлса, Украинага боришга тайёр эканлигини билдирган.
 
Гиули Аласания ўғлининг биринчи марта қўлга олинганидан сўнг, қаттиқ касал бўлганидан хавотирдалигини, ҳозирги вақтда ундан ҳеч бир хабар йўқлигини, чунки, охирги вақтда ўғли билан боғлана олмаётганини қўшимча қилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Саакашвили Гиулу Аласания Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!