Кеча, 9 декабрь куни 3 ярим минг йиллик тарихга эга яна бир жасад топилди ва бу ўз даврининг муҳим шахсларидан бирининг жасади эканлиги тахмин қилинмоқда.
Кеча, 9 декабрь куни 3 ярим минг йиллик тарихга эга яна бир мумиёланган жасад топилди ва бу ўз даврининг муҳим шахсларидан бирининг жасади эканлиги тахмин қилинмоқда.
Миср археологлари вазирининг таъкидлашича, Лухсор мақбарисидан топилган жасад ўз даврида юқори мансабдор ёки муҳим лавозимлардан бирида ишлаган шахсга тегишили бўлиши мумкин. Шунингдек, бу мумиёланган жасаднинг топилиши янги ва ўта муҳим топилмадир.
Миср археологлари вазири Ҳолид Ал-Анан эътироф этишича, бу кун тарихий ва муҳим кунлардан биридир.
Чунки, бу топилма Қадимги Миср 17-сулоласи охири ёки 18-сулола бошида мамлакат бошқарувида бўлганлардан бирига тегишли бўлиши мумкин.
Бу мумиёланган жасаднинг топилиши ортидан мамлакат туризм салоҳияти ва тарихида янги саҳифа очилишига аниқ ишонамиз, - деди, Ал-Аннан.