...
МЕНЮ
ONLINE TV

КХДР АҚШга қарашли атом сувости кемасини яксон қилишини билдирди


16:52, 01.05.2017 Олам
 3 257

Пхеньян Жанубий Кореянинг Пусан портига кириб келган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига қарашли “Мичиган” атом сувости кемасини яксон қилишини билдирди.

Пхеньян Жанубий Кореянинг Пусан портига кириб келган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига қарашли “Мичиган” атом сувости кемасини яксон қилишини билдирди.
 
“Агарда “Мичиган” қимирлагудай бўлса, у шу заҳотиёқ сув устига қайтиб чиқолмайдиган сувости кўланкасига айланади. Корея яримороли ҳудудига атом сувости кемасининг тезкор юборилиши билан бир вақтда у ерга зарба берувчи авиация гуруҳининг жўнатилиши республикамизга қарши қаратилган ҳарбий хавфнинг кучайиши деб тушунилади”, дейилади мамлакат ОАВ томонидан тарқатилган хабарда.
 
“Огайо” русумли “Мичиган” атом субмаринаси Жанубий Кореяга қарашли Пусан портига кириб, “Карл Винсон” зарбали авиаташувчи гуруҳига қўшилиши мўлжалланган.
 
Сал аввалроқ Шимолий Корея Вашингтон сиёсий, иқтисодий ёки ҳарбий фитнага борадиган бўлса, Американинг ҳарбий базаларига огоҳлантирувчи зарбалар бериши ҳақида огоҳлантирган эди. КХДР армия бош штабининг вакили “Агар АҚШ ўзини тажовузкорона тутса”, Япония ҳамда Жанубий Кореяда жойлашган  Американинг ҳарбий объектларига ҳужум уюштиришини маълум қилди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Жанубий Корея АҚШ КХДР атомли сув ости қайиғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!