...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кетганлар, қайтинг! Ўқитувчиларнинг пенсияси ҳам, ойлиги ҳам тўлиқ тўланади


09:20, 06.09.2018 Жамият
 8 541

Эндиликда ушбу муаммо ўз ечимини топади. Ойликлар ошяпти. Рағбатлантириш ҳам кўзда тутилган.

2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерларга, уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсия тўлиқ миқдорда тўланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 5 сентябрь куни имзолаган “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ўз ифодасини топди.
 
Умумий ўрта таълимда катта педогогик салоҳиятга эга, тажрибали ўқитувчилар камайиб кетди. Бунинг асосий сабаби уларга молиявий рағбат йўқлиги эди. Пенсияга чиққан ўқитувчининг ойлиги нафақа олаётгани ҳисобига ушлаб қолиниши кўплаб норозиликларни келтириб чиқаргани сир эмас. Ўқитувчи йиллар давомида тажриба тўпласа, янги келган ўқитувчиларга ўрнак бўлса, тажрибасини бўлишса, яна кексайганига қарамай дерс берсаю ойлигини ярмини давлатга ташлаб кетса... Бу масала ўқитувчиларнинг пенсиягача ишлаб олай, қабилида иш тутишига, тажрибасини ошириш, илмий салоҳиятини кенгайтириш масаласига иккинчи даражали иш сифатида қарашига сабаб бўлди.
 
Эндиликда ушбу муаммо ўз ечимини топади. Ойликлар ошяпти. Рағбатлантириш ҳам кўзда тутилган. Пенсия тўлиқ тўланиши эса таълимда тажрибали ўқитувчилар кўпайишига катта туртки бўлади. 

Теглар:Ўқитувчи Пенсия Халқ таълими Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар