Белоруссия футбол федерацияси қошидаги тартибни сақлаш қўмитаси пора олганликда шубҳаланаётган 4 нафар ҳакамни бир умрга футболдан четлатди.
Келишилган ўйинларда қатнашганликда айбланаётган 4 ҳакамни айбдор деб топилиб, ушбу кимсаларга жиддий жазо тайинланди. Гумондор шахсларнинг исмлари ҳозирча маълум қилинмаган.
Маълумот учун, бироз вақт аввал маҳаллий хавфсизлик хизмати Андрей Жуков исмли ҳакамни келишилган ўйинларда қатнашгани учун гумондор этиб кўрсатиб, унга 5 йиллик қамоқ жазоси тайинлаганди.