...
МЕНЮ
ONLINE TV

Касални яширсанг... “WikiLeaks” Ҳиллари Клинтоннинг қилмишларини фош этди


11:02, 05.07.2016 Олам
 5 672

“WikiLeaks” сайти Клинтон хонимнинг Ироқ уруши даврига доир электрон почта орқали юборилган хабарларни ошкор этди.

“WikiLeaks” сайти АҚШ президентлигига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтоннинг Ироқ уруши давридаги 1258 электрон почта орқали юборган хабарларини ошкор этди. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар бермоқда.
 
Мазкур сайт кеча, 4 июль куни Клинтон хоним давлат котиби бўлиб ишлаган пайтдаги 1258та хабарни Twitter’даги саҳифаси орқали ошкор этди.  Унга кўра, электрон почта орқали юборилган хабарлар АҚШ Давлат департаментидан олинган.
 
Аввалроқ, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж унинг сайти ФБР учун керакли маълумотлар топгани, бу маълумотлар демократларнинг президентликка номзодини айблаш учун етарли эканлиги ҳақида айтиб ўтган.
 
“Агар АҚШ Адлия департаменти раҳбари Лоретта Линч Ҳиллари Клинтонни айбламаса, биз бу ишни қилишимиз мумкин”, дейди Ассанж.
 
Шуни айтиб ўтиш керакки, Ҳиллари Клинтонни айблашга асос бўлиши мумкин, дея тахмин қилинаётган маълумотларнинг ошкор этилиши республикачилар номзоди Дональд Трампнинг сиёсий манфаатлари учун  хизмат қилади. 
 
Хабарда ёзилишича, яқин ҳафталарда ФБР Клинтон хонимга ҳеч қандай айблов қўймайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:WikiLeaks Ҳиллари Клинтон ФБР 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!