Бугун, 25 апрель иорданиялик машҳур аниматор Умар Момани туғилган кун.
1. Фонар боғча ва Ғалати сарой
Туркия чемпионатида ҳам ўзига яраша эл-класико бор. “Фенербахче” ва “Галатасарой” клублари ўртасидаги учрашув ҳамиша муросасиз тарзда ўтган ва мухлислар қизиқишига сабаб бўлиб келган.
2. Бир балоси бўлмаса...
ЕЧЛ чорак финали доирасида “Бавария” ва “Реал” Мадрид жамоалари тўқнаш келди. Германия томоннинг сўзларига кўра, мадридликлар ҳакамни сотиб олган бўлиши мумкин.
3. Қўлга тушган акулалар
ЕЧЛ чорак финалининг яна бир жуфтлигида “Барселона” бу сафар “Ювентус” тўсиғидан ўта олмади. “ПСЖ”га қўлланган “тактика” бу сафар иш бермади шекилли.
4. Эски танишлар
ЕЧЛ ярим финалига қуръа ташлангани ва унда кимлар бир-бирига рақиб бўлганини биласиз. Биринчи жуфтлик эски танишлар, атиги 11 ой олдин финалда тўқнашган. Иккинчиси эса қария ва “Ювентус” ва ёш “Монако”.
5. Ибрака-дабра қани?
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Златан Иброҳимович тиззасидан жароҳат олиб, майдонга туша олмай қолди. Энди бош мураббий Жозе Моуриньо кимга ишонаркан?
6. АвтоМатич “Челси”
Англия кубоги ярим финал ўйинида “Челси” клуби “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб борди ва ишончли тарзда ғалабага эришди. Ўйинда Неманья Матич ва Курт Зума алоҳида ажралиб турди.
7. Қирол Месси
Якшанба куни бутун дунё эътибори эл-класикога қаратилди. Айтиш мумкинки, дунё аҳли иккига бўлинди гўё. “Сантьяго Бернабеу”да ўтган ўйинда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг жамоадаги 500-голини киритишга улгуриб қолди.