...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канада: Ҳаво керакмасми?


15:40, 16.12.2015 Олам
 3 056

Канада Хитойга тоза ҳаво сотишни йўлга қўйди.

Сўнгги пайтларда Канаданинг Vitality Air компаниясининг тоза ҳаво билан тўлдирилган баллонлари Хитой аҳолиси орасида жуда мушҳур бўлиб кетди. Ҳозирги кунларда Хитойда ҳавонинг ифлосланиши кучайиб бормоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Vitality Air компанияси ўтган йили Эдмонтон шаҳрида асос солинган. Ўз маҳсулотларини Хитойга сотишни бор-йўғи икки ой олдин бошлаган эди.

“500 дона кислород баллонидан иборат биринчи буюртма тўрт кун ичида тўлиқ сотиб бўлинди. Ҳозирги вақтда Хитойга яна 4 минг дона баллон жўнатдик. Уларнинг кўпчилиги аллақачон ўз эгаларини топиб бўлган”, – дейди компания асосчиларидан бири Моисей Лем The Telegraph’га берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бундай кислород баллонлари Канада Қояли тоғларидаги тоза ҳаво билан тўлдирилади. Бундай идишларнинг сиғими 7.7 литр тоза ҳавони ўз ичига олиш имкониятини беради. Уларнинг нархи 100 юань (15 АҚШ доллари)га тенг. Бу оддий бир шиша минерал сувнинг нархидан 50 марта қиммат. Мазкур маҳсулот харидорларининг кўпчилиги Хитойнинг йирик шаҳарларида истиқомат қилади. Чунки у ерда ҳаво ифлосланиши даражаси ниҳоятда юқори.

Vitality Air вакилининг сўзларига кўра, компания олдида турган энг асосий муаммо ортиб бораётган талабни қондириш масаласидир. Чунки ҳар бир идиш оддий қўл ёрдамида ҳаво билан тўлдирилади ва бу иш катта меҳнат талаб қилади.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Канада Хитой Тоза ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Raxmonov (KVP & EDHO)
18:23 16.12.2015

Ex Canada qorning qalovini topgan ko`rinadi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!