...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канада Бош вазири: Россиянинг ёрдамига эҳтиёжимиз йўқ!


18:19, 10.05.2016 Олам
 4 828

Канаданинг турли чеккаларидан ёрдам келмоқда.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Россиянинг ўрмон ёнғинларини ўчиришга ёрдам бериш таклифини рад этди. Айни вақтда Канаданинг Альберта провинциясида ўрмон ёнғинлари авжига чиққан.
 
Бундан аввалроқ, Россия ФВВ Канадага ёнғинга қарши Ил-76 самолётларини юборишини, шунингдек, керакли анжомлар билан жиҳозланган қутқарувчилар ажратиш таклифини берганди.
 
“Бахтимизга канадаликларнинг ўзаро ҳаракатлари, бошқа провинцияларнинг сув билан тўлдирилган бомбардирлари, мамлакатнинг турли чеккаларидан келган ўт ўчириш машиналарининг ёрдами катта бўлмоқда. Шу сабабли айни босқичда ҳалқаро ёрдамга эҳтиёжимиз йўқ”, дейди Трюдо.
 
Бир неча кундан бери Канадада ўрмон ёнғинлари тинимсиз равишда давом этмоқда. Айниқса, мамлакатнинг Альберта провинциясидаги аҳвол жиддий тус олмоқда. Ушбу ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
 
Айни ёнғин туфайли Форт Макмюррей шаҳри катта зарар кўрди. Ҳозиргача бу шаҳарда ёнғин сабаб 1,6 минг уйлар ёниб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин умумий ҳисобда 9 миллиард Канада доллари миқдоридаги зарарни келтирди. Бошыача ыилиб айтганда, бу 7 миллиард АҚШ долларига тенг дегани.
Умида Якубова

Теглар:Ёнғин Канада Форт Макмюррей Жастин Трюдо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!