Ўқитувчи ўзбошичалик билан танаффусларни қисқартириб ташлаган
Златоуст прокуратураси ота-оналарнинг фарзандлари таълим оладиган мактаб ўқитувчиси устидан ёзган шикоят аризалари асосида текширув олиб боришди. Аниқланишича, у 1-синф ўқувчиларини ёзма ишлар ёзишга ва катта шеърларни ёдлашга мажбур қилар экан. Бундан ташқари, у танаффус вақтларини камайтириб, дарс вақтини узайтириши, дарсдан кейин эса ўқувчиларни олиб қолиб, уйга вазифаларини бажартириши ва айнан мана шу баҳолардан келиб чиқиб, уларга умумий баҳо қўйиши аниқланди. Бу эса Россия Федерацияси Таълим вазирлиги буйруғига асосан тақиқланган.
Педагог шунингдек, этика нормаларга амал қилмаганликда айбланмоқда. Прокуратура берган маълумотларга кўра, 2015 йилнинг сентябридан 2016 йилнинг апрелига қадар бу ўқитувчи 1-синф ўқувчиларига қўпол муомалада бўлган, уларни ҳақорат қилиб келган.
Бу иш юзасидан Златоуст шаҳри прокурори мактаб директорини қонунчиликда тақиқланган ҳаракатларни бартараф қилишга чақирди. Ўқитувчига нисбатан болаларга билим бериш, бола тарбиясида бўйича мажбуриятларни нотўғри усулда бажариш юзасидан жиноий иш қўзғатилди.