...
МЕНЮ
ONLINE TV

Kam Air раҳбарининг “тошкентлик” ўғли сирли равишда ўлдирилди


15:43, 02.07.2017 Олам
 20 747

Айни пайтда полиция Камгарнинг жонига суиқасд қилган жиноятчиларни излаш ишларини олиб бормоқда.

Кеча, 1 июль куни Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси раҳбари Замари Камгарнинг ўғли мамлакатнинг шимолий Балх ҳудудида ўлдирилган.
 
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, марҳум Парвиз Камгар ўз оила аъзолари билан Хулм тоғига ов қилиш учун чиққан вақт номаълум кимсалар томонидан бир неча маротаба ўққа тутилган.

Афғонистондаги Абу Али ибн Сино номидаги марказий шифохона бош врачининг хабар беришича, Парвизнинг жасади шифохонага олиб келинганда унинг бош қисмидан ўқ қолдиқлари топилган.
 
Айни пайтда полиция Камгарнинг жонига суиқасд қилган жиноятчиларни излаш ишларини олиб бормоқда.
 
Маълумот учун, бизнесмен Замари Камгар Kam Air авиакомпаниясига 2003 йилнинг 31 август куни асос солганди. Унинг катта ўғли Камбиз, кичик ўғли эса Парвиз бўлиб, айнан Парвиз Тошкент шаҳридаги Халқаро мактабда таҳсил олган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Замари Камгар Kam Air Афғонистон Парвиз Камгар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!