Портлаш юз берган жой атрофидаги об-ҳаво кескин ўзгармоқда.
Калифорниядаги нефть ишлаб чиқарувчи йирик заводларнинг бирида портлаш содир бўлди, деб ёзади “Ren.tv” нашри.
Бугун, 27 август куни Tesoro компанияси ҳудудидаги заводда содир бўлган ушбу портлаш натижасида осмонда кимёвий булут ҳосил бўлган. Шериф департаменти портлаш содир бўлган жойдан 40 километр радиусда яшайдиган аҳолини ўз уйларидан чиқмасликка чақирган.
Ҳозирча портлаш сабаблари номаълум. Ҳозирда компания портлаш қандай келиб чиққанини аниқлашдан кўра, ёнғин натижасида ҳосил бўлган кимёвий булут ва унинг ҳавога таъсирини ўрганиш билан банд. Чунки айни ҳолат инсонлар саломатлигига хавф туғдириши мумкин.

Умида Якубова