...
МЕНЮ
ONLINE TV

Juno зонди Ерга илк суратларни юборди


11:14, 13.07.2016 Олам
 2 562

Беш йил олдин Ердан учирилган Juno зонди Юпитер орбитасига муваффақиятли кириб, йирик сайёрани тадқиқ этишда НАСА учун керакли маълумотларни юбормоқда.

АҚШнинг космик зонди Juno Юпитердан Ерга биринчи суратларни юбора бошлади. Суратларда йирик сайёра ва унинг йўлдошлари акс эттирилган. Бу ҳақда бугун, 13 июль санасида НАСА сайти хабар берди.
 
Олим Скотт Болтоннинг сўзларига кўра, зонд Юпитер тизимидаги барча ноқулай шароитларга бардош берган.
 
Хабарда ёзилишича, суратлар 10 июль куни соат 10:30да қабул қилинган. Juno Юпитердан 4.3 миллион километр масофада жойлашган. Олинган расмларда сайёранинг атмосфераси ва Катта қизил доғ кўринади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Juno зондининг Юпитер орбитасига муваффақиятли киргани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Маълумот учун, зонднинг асосий вазифаси – газ булутлари остидаги гигант сайёра сирларини ўрганиш, унинг қаттиқ ядроси бор ёки йўқлигини аниқлаш. Бундан ташқари, Juno сайёранинг кимёвий таркиби,  ундаги сув ва кислороднинг миқдорини аниқлаши лозим. НАСА томонидан 5 йил аввал орбитага чиқарилган зонд Юпитер атрофида 37 марта айланиб чиқиши керак.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Juno Юпитер НАСА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!