Португалиялик мураббий “Манчестер Юнайтед” футбол клубига жорий йил 27 май санасидан мураббийлик қилиб келмоқда.
Энг аввало португалиялик мураббий фарзандлари – 19 ёшли қизи ва 16 ёшли ўғли Лондонда қолиб кетганидан ташвишда.
Моуринью Манчестерда ҳамон меҳмонхонада яшаяпти, хозирча ўзига мос турар жойга кўчиб ўтмаган. Бу эса уни мураккаб вазиятга солмоқда. Барча ОАВ ходимлари унинг қаерда яшаётганини билади. Бу ҳолатни мураббийнинг ўзи қуйидагича таърифлади:
“Бу меҳмонхонада яшаётганим журналистлар учун айни муддао, мен учун эса фалокат!”.
Мураббий ўзи истаган вақтда ташқарига чиқа олмаслигидан, бемалол тамадди қила олмаётганидан шикоят қилди.