Қирғизистон парламенти учинчи ўқишда референдум тўғрисидаги қарор қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тарқатилишига 4 та фракциядан ташкил топган парламентнинг масъулиятсизлиги сабаб бўлган. Бундан аввал парламент спикери расмий равишда палата тарқатилгани ҳақида хабар қилганди.
Бош вазир, унинг ўринбосари, ҳукуматнинг бошқа вакиллари, шунингдек, маъмурий идоралар раҳбарлари ҳукуматнинг янги таркиби сайлангунга қадар ўз вазифасини бажариб туриши белгиланди.
Бугуннинг ўзида Қирғизистон парламенти референдум ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди. Жўқорғи Кэнгеси “Қирғизистон Республикасида референдум ўтказиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Қонунга ўзгартириш киритиш масаласини ёқлаб маҳаллий парламентнинг 120 нафар депутати овоз берди. Қонун лойиҳаси президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.
Қирғизистон Конституциясини ўзгартириш масаласига қаратилган референдум амалдаги қонунлар асосида ўтиши кутилмоқда.
Яқинда Қирғизистонда Бош қонун – Конституциянинг асл нусхаси йўқолганлиги ҳақида хабар берган эдик. Конституциянинг оригинал нусхаси президент маъмуриятидан ҳам топилмаган.