...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жорж Буш: “У президент бўлиш нималигини билмайди”


14:33, 09.02.2018 Олам
 6 192

Собиқ давлат раҳбари Россияни АҚШ сайловига аралашишда айбламоқда.

АҚШда бир йилдан зиёд вақт мобайнида Дональд Трампнинг сайловлардаги ғалабасига Россиянинг аралашганини исботлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
Кеча, 8-февраль куни, АҚШнинг 43-президенти кичик Жорж Буш Россия 2016 йилги Америкадаги президентлик сайловларига аралашганини тасдиқловчи инкор этиб бўлмас далиллари борлигини айтди, бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
 
“Руслар сайловга аралшаганини тасдиқловчи жиддий далиллар бор, лекин улар натижага таъсир кўрсата олдими йўқми буниси номаълум”, деган собиқ президент.
 
Бушнинг сўзларига кўра, “америка демократияси” одамлар сайлов натижаларига ишона олганларидагина яхшидир. 2016 йилги сайлов жараёнига эса ўзга давлат аралашган.
 
“Бу йигит президент бўлиш нималигини билмайди”, дея ҳозирги президент Дональд Трампга шаъма қилган кичик Буш.
 
Ҳозирча Оқ уй собиқ президентнинг сўзларига жавоб қайтаргани йўқ.
 
Маълумот учун, Жорж Буш ва Дональд Трамп республикачилар партияси аъзосидир.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:АҚШ Жорж Буш Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!