...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коутиньонинг “Барселона”даги дастлабки голи жамоани финалга олиб чиқди


14:27, 09.02.2018 Спорт
 2 013

“Валенсия” жамоаси “Барселона” футболчиларига ортиқча муаммо туғдира олмади.

Бугун, 9 февраль куни Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Валенсия” - “Барселона” учрашуви бўлиб ўтди.
 
“Месталья” стадионида кечган жавоб учрашувда “Валенсия” жамоаси “Барселона” футболчиларига ортиқча муаммо туғдира олмади.
 
“Валенсия” илк дақиқалардан катта куч билан ҳужумга отланди. Улардан фарқли ўлароқ меҳмонлар тўпни назорат қилишди ва кўпроқ хавф туғдиришди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада ҳам етарли вазиятлар бўлди, аммо тўп киритилмади.
 
Иккинчи бўлим бошларида Суарес ва Коутиньо биргаликда голли вазият яратиб, ҳисобни очишди. Филиппе Коутиньо шу тарзда янги жамоасидаги илк голини урди.
 
Учрашувнинг 85-дақиқасида “Барселона” орадаги фарқни иккита голга етказди. Иккинчи голга ҳам Суарес аниқ узатмани амалга оширди, голни эса Ракитич ҳисобига ёзиб қўйди.
 
Каталонияликлар дастлабки ва бугунги учрашувдаги ғалаба эвазига “Валенсия”ни кубогдан чиқариб юбориб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Эндиликда “Барселона” “Леганес”ни мағлуб этиб, 21 асрда 4 марта финалга чиқиб бўлган “Севилья” билан баҳс олиб боришади.
 
Испания кубоги, ярим финал.
“Валенсия” – “Барселона” 0:2
Голлар:  Коутиньо (49), Ракитич (82).
 
“Валенсия”: Доменек, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 71), Парехо, Кондогбиа, Коклен (Гонсалу Гедеш, 55), Родриго (Солер, 55), Вьетто, Дзадза.
 
“Барселона”: Силлессен, Умтити, Пике (Мина, 83), Альба, Андре Гомеш (Коутиньо, 46), Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 65), Месси, Суарес.
 
Огоҳлантиришлар:Родриго (34), Дзадза (75), Парехо (90).
 
Дастлабки ўйин: 0:1.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Валенсия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!