Солиқ тўловчиларга Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан электрон фойдаланиши учун имконият яратилади.
Бундан ташқари, 2018 йил 1 январгача солиқ тўловчиларга давлат солиқ хизмати органларининг барча давлат хизматларидан, шу жумладан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан электрон фойдаланиши учун имконият яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 январгача солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасига тақдим этиладиган ахборотни танқидий қайта кўриб чиқиши лозим. Бу эса солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ назоратини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилади.