Шунингдек, ҳисоботга кўра, ҳозирги вақтда 326 нафар журналист қамоқларда сақланмоқда, 54 нафари эса гаровда ушлаб турилибди
Чунки, “Чегара билмас репортёрлар” ташкилотининг тарқатган хабарига кўра, 2017 йилда 65 нафар журналист ўлдирилган. Уларнинг ҳар бири сукут сақлашни хоҳламагани учун ўлдирилган, дейилади ташкилотнниг ҳисоботида.
Шунингдек, ҳозирги вақтда 326 нафар журналист қамоқларда сақланмоқда, 54 нафари эса гаровда ушлаб турилибди.
Ташкилот ҳисоботида келтирилган маълумотларга кўра, 2017 йилда ўлдирилган журналистларнинг кўпчилиги ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтда, масалан, урушдаги бомбардимон ёки қандайдир суриштирув ишлари олиб бораётган чоғида, кимларгадир халақит бергани учун ўлдирилган.
Айнан ўлдирилганлар, умумий қурбонларнинг 60 фоизини ташкил қилади. Сўнгги 14 йилдаги энг кам кўрсаткич қайд қилинган. Барибир, бу кўрсаткичлар ҳам ташвишлидир.
Лекин, аёл журналистларнинг бу йилги ўлими икки бараварга ортган. 2016 йилда 5 нафар, 2017 йилда 10 нафар аёл журналист ўлдирилган.
2017 йилнинг 1 декабргача бўлган ҳолатига кўра, 326 нафар журналист ўзининг журналистлик фаолияти туфайли панжара ортида ўтирибди. 54 нафар журналист эса, “Ислом давлати”, Ямандаги Хусийлар каби жанговар гуруҳлар томонидан гаровда ушлаб турилибди. Гаровдаги журналистлар асосан Сурияда фаолият олиб боришган.