...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда ўлим жазосининг ижро этилишига томошабинлар таклиф қилинмоқда


10:48, 20.12.2017 Олам
 9 785

Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Луфэн шаҳрида йиғилган минглаб томошабинларнинг кўз ўнгида, ўн икки нафар жиноятчига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилди.

Хитойда, муайян жиноятларни содир этганлик учун, ўлим жазоси бекор қилинмаган. Хитойнинг Гуандун вилоятидаги Луфэн шаҳрида йиғилган минглаб томошабинларнинг кўз ўнгида, ўн икки нафар жиноятчига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилди, деб хабар беради 163.com. нашри.  

Стадионда ўрнатилган махсус саҳнага 12 нафар жиноятчини олиб чиқишган. Уларнинг кўпчилиги гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланганликда айбланган. Қолган бир нечтаси эса, қотиллик ва талон-тарожликда айбланган. Маҳкумларни юк машиналарда, полициячилар қуршовида келтиришган.

Ҳар бир айбланувчини биттадан саҳнага олиб чиқишган, унга ҳукмни ўқиб эшиттирган ва ўша ерда ижро этишган. Уларнинг 10 нафари ўлимга ҳукм қилинган. Қизиғи, бу ўлим жазосининг ижро этилиши тўғрисидаги хабар, бир неча кун олдин шаҳарча аҳолисига ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилиб, уларни томошага таклиф қилишган.
Обил Сафаров

Теглар:Ўлим ҳукми Хитой Луфэн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!