Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду катта миқдорда даромад орттиришга муваффақ бўлди.
Жорий мавсумда футболчилар орасида Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду катта миқдорда даромад орттиришга муваффақ бўлди. Унинг ҳисобидаги маблағ 87,5 миллион еврони ташкил қилади.
Иккинчи ўринни аргентиналик Лионель Месси эгаллади. Унинг даромади 76,5 миллион еврога тенг. Учликни эса 55,5 миллион евро даромад билан бразилиялик футболчи Неймар якунлаб берди.
Мураббийлар орасида энг кўп даромадга эга бўлганлар рўйхатининг биринчи поғонасини “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо эгаллади. Унинг даромади 28 миллион еврони ташкил этади.
Кейинги ўрин италиялик Марчелло Липпига насиб этди. Айни вақтда Хитой термасига мураббийлик қилаётган Марчелло Липпининг даромади 23,5 миллион еврога тенг. Учинчи ўринни 20 миллион евролик даромад эгаси – “ПСЖ” клубининг собиқ мураббийи Лоран Блан банд этди.