...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жордан Хендерсон: “Отам сабаб одам бўлдим”


11:32, 08.11.2017 Спорт
 2 057

“Ливерпуль” футболчиси отаси туфайли кучли инсонга айланганини тан олди.

Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон унинг ҳаёти 2013 йил отасининг рак касаллигига чалингандан сўнг ўзгарганини тан олди.
 
Хендерсон отасининг оғир хасталикга чалинганидан кейин майдонда ҳақиқий эркакларча курашишга ўрганини ҳам таъкидлаб ўтди.
 
“2013 йил мен учун ҳаётимнинг сўнгги кунларидек ўтди.
 
Бир куни отам бизни стол атрофига чақирди, унинг овози нимагадир ҳар доимгидан бошқача бўлиб қолганди.
 
Отам бизга маъюс овозда шифокорлар унда саратон касаллиги борлигини аниқлашганини айтди.
 
Бирдан юрагим шу вақт ўзида эмасди, қандайдир тез уришни бошлади.
 
У биздан хавотир олмасликни ва ҳаммаси яхши бўлиб кетишиша умди қилишимизни сўрарди.
 
Отам менга майдонда қанча яхши футбол ўйнасам, тезроқ соғайишга ваъда берди.
 
Унинг сўзлари мени жумбушга келтирди ва мен майдонда аввалгидан ўн баровар яхши ҳаракат қила олдим.
 
Ҳаракатларим, кучли футбол ўйнашим айнан барчаси отам учун эди. Аут чизиғига яқин келарман, кўз ўнгимда фақат отамнинг сурати гавдаланарди.
 
Балки менинг кучли бўлишим, отамнинг аҳволини ўз ўрнига қайтаришидан умид қилардим, қаердандир ёрдам кутардим.
 
Ўша кундан бошлаб мен ўзимни кучли инсон эканлигимни сездим, кучли бўла олиш қўлимдан келишини билардим.
 
Айнан бу воқеа дунё қарашларимни ўзгартириб, мени одам қилди. Отам сабабли кучли инсонга айландим”, дея сўзлари якунлади Хендерсон.
 
Маълумот учун, футболчининг 59 ёшли отаси даволаниш курсини муваффақиятли ўтади ва ҳозирда Хендерсоннинг “Ливерпуль” таркибидаги барча ўйинларини кузатиш учун стадионга ташриф буюради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Жордан Хендерсон Ливерпуль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!