...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудияда шаҳзодаларнинг қўлга олиниши тахт учун кураш билан боғлиқми?


11:29, 08.11.2017 Олам
 3 127

Бир қатор хориж мамлакатлари ОАВларида қайд этилишича, бу операция ортида бошқа “сир” яширинган.

Аввалроқ, Саудия Арабистонида Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси иш бошлаб, 11 нафар шаҳзода, 4 нафар вазирлар ва 38 нафар собиқ вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ва бизнесменлар қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Саудия Арабистони Бош прокурори Сауд ал-Мужиб қўлга олинган мансабдорлар иши юзасидан суриштирувларни бошлади.
 
Бир қатор хориж мамлакатлари ОАВларида қайд этилишича, бу операция ортида бошқа “сир” яширинган. Маълумотларга қараганда, 5 ноябрга ўтар кечаси оммавий равишда шаҳзодалар ва мансабдор шахсларнинг қўга олиниши тахт ворислиги билан боғлиқ.
 
Шаҳзода Ал-Валид бин Талал пул ўзлаштирганлиги, пора берганлиги ва расмий кишиларга таҳдид қилганлиги учун қўлга олинган. Шаҳзода Мутаиб бин Абдулла бин Абдулазиз ал-Сауд кўп пул сарф қилганлиги, ишга жойлаштиришдаги фирибгарлиги ва ўз компанияларига шартномалар тақдим этгани учун ушланган.
 
Ар-Риёд провинцияси губернатори ўринбосари бўлган шаҳзода Турки бин Абдулла ал-Сауд метро қурилиши ишидаги коррупцион можарога аралашганлиги учун қўлга олинган. У 22,5 миллиард доллар миқдорда пора олганлиги айтилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, қироллик асосчисининг невараси, аввалги қиролнинг учинчи ўғли Мутаиб бин Абдулла бин Абдулазиз ал-Сауд миллий гвардия вазири эди. У меросхўр шаҳзода тахтга ўтиришга қарши эди.
 
Шу билан бирга сўнгги хабарларда айтилишича, “Financial Times” нашри юқоридаги барча маълумотларни рад этиб, уларни “ёлғон” эканлигини таъкидламоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шаҳзодалар қўлга олиниши Саудия Арабистони Қирол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!