“Гарри Поттер ва лаънатланган бола” асари эндиликда 3 нафар мактаб ўқувчиларини тарбиялаётган ва Сеҳргарлик Вазирлигида ишлаётган Гарри ҳақида ҳикоя қилади.
У “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” ҳали тўлиқ китоб шаклига келмаганини айтиб ўтди.
Ўзининг Twitter´даги саҳифасида Роулинг асар “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” пьесаси китоб шаклидаги сценарий сифатида чоп этилишини айтган. Ушбу пьеса Лондонда 2016 йилнинг ёзида омма эътиборига ҳавола этилади.
“Бу “Гарри Поттер”дан бошқа, алоҳида роман. Чунки воқеалар ривожида 19 йилдан кейинги ҳолат акс этган бўлади”, – дейди Роулинг.
“Гарри Поттер ва лаънатланган бола” асари эндиликда 3 нафар мактаб ўқувчиларини тарбиялаётган ва Сеҳргарлик вазирлигида ишлаётган Гарри ҳақида ҳикоя қилади. Гаррининг ўзи ўтмиш билан алоқаларини узолмай турган бир вақтда унинг кичик ўғли Альбус ҳеч қачон эга бўлишни хоҳламаган оилавий “мерос” учун курашади.
Гарри Поттер ҳақидаги янги китоб “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” пьесасининг премьерасидан сўнг, 2016 йилнинг 31 июлида ўқувчилар қўлига етиб боради.