...
МЕНЮ
ONLINE TV

Google “Гарри Поттер”даги сеҳрли сўзларни реалликка айлантирди


13:26, 02.11.2016 Технология
 4 266

Бу хизмат фақат андроид тизимидаги смартфонларда ишлайди.

“OK Google” овозли қидирув хизмати британиялик ёзувчи Жоан Роулингнинг “Гарри Поттер” китобидаги сеҳрли сўзларни реалликка айлантирмоқда. Бу ҳақда Google компаниясининг интернетдаги блогида ёзилган.

Энди андроид системасида ишловчи самартфон эгалари телефондаги фонарчани ёқиши учун “OK Google” овозли қидирув хизматини ёқиб, “Люмос” сўзини айтиши кифоя.“Гарри Поттер” китобида қаҳрамон “Люмос” сўзини айтиб сеҳрли таёқчанинг учида кичик олов пайдо қилган эди. Фонарчани ўчириш учун эса “Нокс” сўзини қўллаш мумкин. Бу орқали телефон ёритгичи ўчирилади.

Агар смартфон фойдаланувчилари телефоннинг овозини ўчириб қўйиши керак бўлса, “Силенцио” сўзи орқали буйруқ берилади.

Дарвоқе, у хизмат фақат андроид тизимидаги смартфонларда ишлайди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Google Android Гарри Поттер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!