...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Кореяда фуқаролар президентга қарши намойишга чиқди


13:20, 02.11.2016 Олам
 3 164

Сеулдаги оммавий намойишлар ҳукуматни мамлакат президенти Пак Кин Хенинг дугонасига қарши жиноят иши очишга мажбур қилди.

Бир неча кун аввал Жанубий Кореяда катта жанжал кўтарилгани, мамлакат тарихидаги илк аёл президент Пак Кин Хе дугонаси туфайли ўз лавозимидан айрилиши мумкинлиги хабар берган эдик.
 
29 октябрь куни мамлакатда бошланган тўхтовсиз намойишлар ҳукуматини охир-оқибат, президетнинг дугонаси Чхве Сун Силга қарши жиноят иши очишга мажбур қилди.
 
Айтиш лозимки, Чхве Сун Силь 31 октябрь куни 48 соатга ушлаб туриш учун полиция томонидан маҳкамага олиб кетилган. У дугонасининг президентлик лавозимидан фойдаланганлик, хукуматда ҳеч бир лавозимга эга бўлмай туриб, давлат ишларига, мамлакат сиёсатига аралашганликда айбланмоқда.
 
Ўз ўрнида, полиция томонидан сўроқ қилинганда, Силь барча айбловларни рад этди. У дугонаси – Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега ҳеч қандай таъсир ўтказишга харакат қилмаганини айтди, деб ёзади “Korrespondent.net”.
 
ОАВда чоп этилган суратлардан Чхве Сун Силь полиция томонидан қўлга олинган илк кунларда қаттиқ шок ҳолатида экани кўриниб турибди. Бироқ кейинги кунлардаги суратларда унинг юзида афсус ва изтироб излари сезилди.
 
Эслатиб ўтамиз, президент Пак Кин Хе дугонаси Чхве Сун Силь билан 40 йилдан бери дугона. Жанбуй Кореядаги ушбу жанжал ОАВда президентнинг энг яқин дугонаси Чхве Сун Силь гарчи ҳукуматда ҳеч қандай лавозимни эгалламаса-да, мамлакат сиёсатига аралашган ва Пак Кин Хега давлат бошқарувида кўмак бергани, президент ўқиши лозим бўлган нутқ сўзларини ёзиб бергани, мамлакатдаги маҳфий маълумотларни ўқиш имкониятига эга бўлгани ҳақидаги маълумотлар чоп этилгач бошланди.
 
Шунингдек, ОАВда нафақат Чхве Сун Силь, балки унинг қизи Чон Ю Ен ҳақида ҳам баъзи маълумотлар чоп этилган. 2014 йил Чон Ю Ен Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган ва гўёки мамлакатнинг маданий ривожланишини қўлаб-қувватлаш учун бир қатор фондларни тузган. Ушбу фондлар қисқа вақт ичида бир неча ўн миллион АҚШ доллари миқдоридаги фойдани келтирган.
 
Чон Ю Ен ғалабадан сўнг мамлакатдаги энг обрўли Ихва университетига имтиҳонларсиз қабул қилинган. Дарсларга ўз вақтида қатнашмаган, баҳолари пасайиб кетса-да, у талабалар сафида қолаверган. Маълумотларга кўра, бу ҳолат университет ўқитувчиларига тазйиқ ўтказилганлиги сабаб содир бўлган.
 
Гарчи жанжал айнан Чхве Сун Силь туфайли бошланган бўлиб, у қўлга олинган бўлса-да, мамлакатда ҳамон намойишлар давом этмоқда.
 
Президент Пак Кин Хе расман мамлакат олдида кечирим сўради, аммо аҳоли унинг узрини қабул қилмаган шекилли, хукуматдан президентни истеъфога чиқаришни талаб қилишмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Жанубий Корея Сеул Пак Кин Хе Чхве Сун Силь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!