Яъни ҳашаротга “Гарри Поттер” фильмидаги Тақсимловчи шляпа номини беришди.
Ўргимчакнинг бу ноодатий қиёфаси унга йиртқич ҳайвонларга ем бўлмаслигига ёрдам беради. Боиси улар ўргимчакни қуриган барг, деб ўйлашади.
“Биз бу кичкина ўргимчакни топиб олганимизда, мен Тақсимловчи шляпа ҳақида ўйладим”, дейди Гарри Поттерни ёшлигидан севиб ўқиган Жавед Аҳмад.
Ўз ўрнида китоб муаллифи ёзувчи Жоан Роулинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида олимларни янги кашфиёт билан табриклаган:
“Бу мен учун катта шараф! Янги “фантастик жонивор” топилгани билан табриклайман”, деб ёзади Роулинг.
Маълумот учун, Гарри Поттер ҳақида ёзувчи саккизта асар ёзган. Улардан еттитасига фильм суратга олинган бўлса-да, кинокартиналар саккизта. Чунки еттинчи китоб – “Гарри Поттер ва ўлим туҳфалари” асарига ишланган фильм икки қисмдан иборат.
Саккизинчи китоб – “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” 2016 йилда ёзилган бўлиб, Лондонда шу асар асосида саҳналаштирилган спектакль қўйилди.
Ўзбекистонда ҳам Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар севиб томоша қилинади. Бироқ китоблари ҳалигача ўзбек тилига таржима қилинмаган.