Воқеа Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида содир бўлди.
Зарбдор туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга телефон орқали мурожаат қилиб, қўшниси Э.С.нинг уйига 4 нафар номаълум шахс келиб, уларни тинчини бузаётганлигини маълум қилган.
Мазкур хабар юзасидан туман ИИБ ходимлари лейтенант Ш.Ғ. ва лейтенант Қ.Т.лар тартибни сақлаш учун Э.С.нинг уйига етиб келганлар.
Воқеа жойида Жиззах шаҳрида яшовчи Ж.Қ. ва А.Ҳ.лар лейтенант Ш.Ғ.нинг бошига, лейтенант Қ.Т.нинг эса бош ва танасинининг турли жойларига уриб жароҳат етказган. Сўнг воқеа жойидан яширинган.
ИИБ ходимлари шифохонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Ж.Қ. ва А.Ҳ.лар қўлга олинган.