Нохуш воқеа шанба куни содир бўлган.
ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қорақўйли қишлоғида яшовчи Асрор Бобоев (исми ўзгартирилган) ароқ ичиб, уйи олдида жанжал кўтаради.
Мастлик натижасида ҳамқишлоғи, “Қашқабулоқ” МФЙ раиси Комил Эгамов (исми ўзгартирилган) нинг айрим жойларига пичоқ билан уриб, жароҳат етказади.
Мудҳиш воқеадан сўнг МФЙ раиси Комил Эгамов шифохонага ётқизилган. Асрор Бобоев эса қўлга олинган.