ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х.Зоиров жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
10 февраль соат 12.30да Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида “Пахтакор” МФЙ Гулбаҳор кўчаси 13/11-уйда яшаган, 1970 йилда туғилган Х.Зоиров бошқарувидаги ВАЗ-2107 русумли автомашинасини “Янгиер-Чимқўрғон” 4Р-32 йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтида 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х.Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Унинг йўловчиси Ф.Тўраев касалхонага ётқизилган, дея хабар бермоқда ИИВ расмий сайти.
ЙТҲ оқибатида ВАЗ-2107 автомашинаси ҳайдовчиси Х.Зоиров жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Унинг йўловчиси Ф.Тўраев касалхонага ётқизилган, дея хабар бермоқда ИИВ расмий сайти.
Фирдавс БЕК