...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиддий чора: Россия Ғарб дипломатларини чиқариб юбормоқда


19:08, 30.03.2018 Олам
 4 842

Россия ва Ғарб давлатларининг дипломатик алоқалари узилмоқда.

Аввалроқ, Россия Разведка бош бошқармасининг собиқ полковниги, 66 ёшли Сергей Скрипаль ва унинг қизи Буюк Британия жанубидаги Солсбери шаҳарчасида заҳарлангани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Скрипалнинг заҳарланишида Россиянинг “қўли бор” деган айблов билан АҚШ ва 20 та Европа давлати рус дипломатларини мамлакатларидан чиқариб юборишга қарор қилган эди.
 
Бугун, 30 март куни Россия ушбу айбловларга жавоб сифатида бир нечта Европа давлатининг дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.


 
Нашрнинг маълум қилишича, ҳозиргача тўрт нафар польшалик, уч нафар литвалик, бир нафар латвиялик, икки нафар италиялик дипломатлар Россиядан чиқариб юборилди.
 
Шунингдек, голландиялик икки нафар дипломат ва эстониялик ҳарбий вакил Тоомас Педа жорий йилнинг 7 апрелига қадар Россиядан чиқиб кетиши белгиланган.
 
Бундан ташқари, Финляндия ҳукуматининг рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишига жавобан Россия ҳам фин дипломатига жавоб берди.
 
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ғарб давлатлари неча нафар рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборса, Россия ҳам худди шунча Ғарб дипломатларини ортга қайтаради.
 
Хусусан, Австралиянинг Москвадаги элчиси ҳам Россия ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва тегишли тушунтиришлар асосида унга ҳам ўз мамлакатига жавоб бериш чораси кўрилади.
 
“Скрипаль иши” Ғарб давлатлари ва Россия ўртасида дипломатик муносабатларининг жиддий совуқлашишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, Россия АҚШнинг 60 нафар дипломатик вакилини мамлакатдан чиқариб юборганини  олдинроқ маълум қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:элчи дипломат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!