...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жеймс Бонд фильмлари режиссёри вафот этди


11:12, 02.03.2018 Олам
 1 642

Гилберт Жеймс Бонд ҳақидаги учта фильмни суратга олган.

Франциянинг Монако шаҳрида британиялик таниқли режиссёр Люис Гилберт 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “vesti.ru” хабар берган.
 
Гилберт Жеймс Бонд ҳақидаги учта фильмни суратга олган. Булар : “Фақат икки марта яшайсан” (1967), “Мени севган жосус” (1977) ва “Ой пойгачиси” (1979).



Режиссёр бундан ташқари “Арвоҳлар уйи”, “Ширли Валентайн” ҳамда “Элфи” фильмлари билан яхши танилган.
 
Хусусан, “Элфи” фильми бешта номинацияда “Оскар”га тавсия этилган ва Канн кинофестивалининг махсус мукофоти, “Олтин глобус” ва BAFTA мукофотини қўлга киритган.
 
Маълумот ўрнида, Гилберт 1920 йилнинг 6 мартида Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида туғилган.
 
Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Британия Ҳаво кучлари таркибида хизмат қилган ва катта тажриба орттирган.
Икром Раҳмон

Теглар:Люис Гилберт Жеймс Бонд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!