У 1965 йилда суратга олинган “Шарсимон яшин” фильмидаги агент Жеймс Бонднинг севгилиси роли билан кино ихлосмандларига яхши таниш эди.
Fox News нашрининг хабар беришича, у 75 ёшда бўлган. Ўлим сабаби маълум қилинмаган.
“Шарсимон яшин” – Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларнинг тўртинчиси. Унда бош рольни Шон Коннери ўйнаган. Питерс учун бу картинадаги роли дастлабкиларидан бири эди. Шундан сўнг мода журнали рекламасида суратга тушган. Кейинчалик бир-икки фильмда роль ўйнаб, кинони бутунлай тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 май куни еттита фильмда Жеймс Бонд образини яратган машҳур актёр Рожер Мур 89 ёшида вафот этган эди.