...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жерар Депардье: “Кунига 5 марта намоз ўқиганман”


13:31, 09.12.2015 Олам
 4 238

Жерар Депардье ўзининг “Бегуноҳлар” китобини Париждаги қонли воқеаларга бағишлади.

Франциялик машҳур актёр Жерар Депардье яқинда ўзининг “Бегуноҳлар” номли китобини чоп этди. Ушбу китоб автобиографик характерга эга бўлиб, актёрнинг бир пайтлар ислом динини қабул қилганлиги тарихига бағишланган. Бу ҳақда “Medias-presse” интернет сайти маълумот беради.

Китобда шундай сўзлар келтирилган: “Мен икки йил давомида масжидларга қатнаганман. Кунига 5 марта намоз ўқиганман. Ўшанда намоз ўқиш менга ўз йўлимни топишимга ёрдам берган эди. Бу ҳаётда нима мақсадда яшаётганлигимни англашга имкон берган эди”.

Аслида Депардье ўтган асрнинг 60-йилларида ислом динини қабул қилгани ҳақида сўзлаб беради: “Ўшанда мен 17 ёшда эдим. Қуръон мутолаа қилиш менинг энг севимли машғулотимдан бири бўлган. Уни бир кун ҳам канда қилганим йўқ. Масжид менга ўрта мактаб таълими вазифасини ўтади, десам хато бўлмайди. Мени ислом динига ундаган шахс мисрлик қўшиқчи Умму Кульсум ҳисобланади. У билан танишганимдан сўнг, ушбу динга қизиқишим ортиб кетди ва мен ундан жуда миннатдорман”.

Депардье оила қурганидан сўнг ислом динидан воз кечишга мажбур бўлади. Унинг айтишича, бу ҳолат ислом динига бўлган ишончининг йўқолишини билдирмайди. “Биз ҳаммамиз бир Худога эътиқод қиламиз. Асосийси, у ҳеч қачон бизни ёмонликка бошламайди” – дейди у.

Унинг китоби яқинда Парижда содир бўлган қонли воқеаларга жавобан нашр этилган. Бундан мақсад, инсонларда исломга нисбатан нотўғри тасаввурлар пайдо бўлишининг олдини олишдир.

Депардьенинг исломни қабул қилгани ҳақидаги хабарлар биринчи марта тарқалаётгани йўқ. Бундан бир неча ой олдин France 3 TVда намойиш этилган ҳужжатли кўрсатувда.

Депардьенинг бир вақтлар мусулмон бўлгани ҳақида маълумот берилган эди.
Адиз Аҳмедов

Теглар:Жерар Депардье ислом 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!