...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Роналдунинг голи Португалияга биринчи ғалабани тақдим этди


19:08, 20.06.2018 Спорт
 2 340

Португалия “В” гуруҳида вақтинча пешқадамга айланди.

Жаҳон чемпионатининг 7-куни. Португалия терма жамоаси “В” гуруҳида Марокаш билан баҳс олиб бориб кичик, лекин муҳим ғалабани расмийлаштирди.
 
Роналдунинг 4-дақиқада бош билан урган голи Португалиянинг 2018 йил мундиалидаги илк ғалабасини таъминлади.
 
Шу тариқа, португалияликлар ЖЧдаги очколари сонини 4 тага етказиб, гуруҳ пешқадамига айланди. Бугун “В” гуруҳида Эрон Испания билан ўйнайди.
 
ЖЧ-2018. “В” гуруҳи.
Португалия – Марокаш 1:0 (1:0, 0:0).
Гол: Криштиану Роналду (4).
 
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью (Адриен Силва, 89), Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва, Жоау Мариу, Роналду.
 
Марокаш – Муҳаммади, да Кошта, Бенатия, Ҳакими, Дирар, Бельханда, Буссуфа, Зиеш, Эль-Аҳмади (Фажр, 86), Амрабат, Бутаиб.
 
Огоҳлантиришлар: Адриен Силва (90).





Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Португалия Марокаш ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!