ЖЧ-2018 3-тури доирасидаги “F” гуруҳидан ўрин олган баҳслар якунига етди.
Агар немислар Жанубий Корея терма жамоасини мағлуб эта олишганда Мексика гуруҳда қолиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди.
Хуллас, Мексика – Швеция баҳсининг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда эса европаликлар ишга жиддий киришишди ва 50-дақиқада Аугустинссон ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Гранквист пенальтидан иккинчи голни киритди. 74-дақиқада эса Алвареснинг автоголи жамоасининг йирик мағлубиятига замин яратди.
ЖЧ-2018. 3-тур. “F” гуруҳи.
Мексика – Швеция 0:3.
Голлар: Аугустинссон (50), Гранквист (62, пенальти), Альварес (74, автогол).
Мексика: Очоа, Альварес, Сальседо, Морено, Гальярдо (Фабиан, 65), Эррера, Гуардадо (Корона, 75), Лайюн (Перальта, 89), Вела, Лосано, Эрнандес.
Швеция: Ольсен, Люстиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон, Ларссон (Свенссон, 57), Экдаль (Хильемарк, 80), Форсберг, Берг (Телин, 68), Тойвонен.
Огоҳлантиришлар: Гальярдо (1), Ларссон (26), Морено (61), Лайюн (85), Люстиг (88).