...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ–2026 мусобақасига даъвогар шаҳарлар рўйхати тақдим этилди


16:42, 08.09.2017 Спорт
 3 834

Дастлабки расмий қайдномага 41 та шаҳар номи киритилди.

АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларининг бирлашган ташкилий қўмитаси футбол бўйича 2026 йилда ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасини ўтказиш учун даъвогар шаҳарларнинг тахминий номига аниқлик киритди.
 
Унга кўра, 48 нафар терма жамоа иштирок этадиган жаҳон чемпионати мусобақаси ўйинлари ўтказиладиган шаҳарлар рўйхатида Калгари, Грин-Бей ва Сан-Диего каби шаҳарлар номи киритилмаган.
 
Дастлабки қайдномадан 41 та шаҳарга жой берилди. Уларнинг 32 таси АҚШ, 6 таси Канада ва учтаси Мексика мамлакатлари таркибига киради.
 
ФИФА учун тақдим этиладиган сўнгги расмий қайдномада 20–25 га яқин шаҳар қолади. Ариза 2018 йилнинг 16 мартида ФИФАга тақдим этилади.
 
ФИФА талабига кўра, ЖЧ ўйинларини ўтказиш учун даъвогар шаҳарлар сони 12 тадан кам бўлмаслиги керак.
 
Маълумот учун, ЖЧ–2026 мусобақасини ўтказадиган давлат номи 2019 йилнинг январь ойидан 2020 йилнинг февраль ойлари орасида аниқлаб олинади.
 
ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг 2017 йил 10 январь куни қабул қилган қарорига кўра, жаҳон чемпионати биринчи марта 48 та жамоа иштирокида ўтади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ФИФА ЖЧ–2026 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!