...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди депутатликка қўйилди


21:48, 25.06.2018 Жамият
 4 834

Ортиқхўжаев “Artel Inginiring”, “Imzo” каби компанияларга асос солган ва ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажаради.

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йил 1 июль куни бўлиб ўтадиган Тошкент шаҳар кенгаши депутатлиги сайловида номзод қилиб кўрсатилди.
 
Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайниддинов Facebook саҳифасида Ортиқхўжаев номзоди 23-“Мойқўрғон” сайлов округидан Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан кўрсатилганини маълум қилди.
 
Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991–1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Ортиқхўжаев “Artel Inginiring”, “Imzo” каби компаниялар таъсисчиси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар